Ўзбекистон | 19:03 / 13.06.2025
2257
1 дақиқада ўқилади

«Тухум барак» таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Таом асосан Хоразм вилоятида кенг тарқалган бўлиб, ушбу ҳудуднинг бой маданий-гастрономик меросини акс эттиради.

Фото: zira.uz

Хоразм вилоятига хос бўлган «Тухум барак» таоми географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

«Мазкур таом ўзига хос тайёрланиш усули, таркиби ва қадимий анъаналарга асосланганлиги билан ажралиб туради. «Тухум барак» асосан Хоразм вилояти аҳолиси орасида кенг тарқалган бўлиб, ушбу ҳудуднинг бой маданий-гастрономик меросини акс эттиради», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши бу таомни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, сифат ва нуфузини сақлаб қолиш ҳамда Хоразмнинг ҳудудий бренди сифатида тарғиб қилиш имконини беради.

Адлия вазирлигининг эслатишича, географик кўрсаткич — бу маҳсулотнинг маълум бир ҳудудга хослиги ва айнан шу ҳудуд омиллари билан боғлиқ алоҳида сифатларга эга эканини билдирувчи интеллектуал мулк объекти ҳисобланади.

Мавзуга оид