Тошкент темирйўл вокзаллари қайта қурилиши мумкин
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов Малайзиянинг AWC Berhad компанияси ривожланиш бўйича директори Муҳаммад Иҳсон Анвар Бин билан учрашув ўтказди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Учрашув давомида ҳоким ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлаб, сув таъминоти, коммунал хўжалик ва қурилиш соҳаларидаги жорий ҳамда истиқболли лойиҳаларни тақдим этди.
Малайзия томони бир қатор йўналишларда, хусусан, пойтахт транспорт тизимини ривожлантириш, қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш лойиҳалари, шунингдек, логистика марказини барпо этишда иштирок этишга дастлабки қизиқиш билдирди.
Муҳокама босқичида бўлган таклифлар орасида сайёҳлик объектларини қуриш, жумладан, ҳашаматли брендларни жалб этиш ва Тошкент темирйўл вокзалларини қайта қуриш бўйича ғоялар ҳам илгари сурилди.
Учрашув якунида томонлар мулоқотни давом эттириш ва ўзаро манфаатли асосда ташаббусларни амалга ошириш имкониятларини ўрганишга тайёр эканини билдирди.
Мавзуга оид

07:51 / 04.07.2025
Малайзия Ўзбекистон ОТМлари учун инглиз тилидаги илмий адабиётларни тақдим этди

12:58 / 28.06.2025
Малайзия Қашқадарёда кичик гидроэлектр станцияларини қуради

11:13 / 24.06.2025
Президент Малайзия билан иқтисодий шериклик муҳимлигини қайд этди

17:43 / 21.06.2025