Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари бошланди
Қатновлар ҳар куни Yutong автобусларида амалга оширилади. Автобус соат 15:00 да Тошкент автовокзалидан жўнайди.

Фото: Транспорт вазирлиги
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари бошланди. Чипталарни avtoticket.uz сайти, ATTO ва UzBus мобил иловалари орқали онлайн харид қилиш имкони мавжуд.
Кеча, 11 июн санасидан Uzautotrans Service корхонаси Тошкент – Чўлпон-ота (Иссиқкўл) йўналишида мавсумий автобус қатновини бошлади.
Қатновлар ҳар куни Yutong автобусларида амалга оширилади. Автобус соат 15:00 да Тошкент автовокзалидан жўнайди. Чипта нархи - 300 000 сўм.