Жаҳон | 21:33 / 12.06.2025
7163
1 дақиқада ўқилади

Тарихда биринчи марта Қуёшнинг жанубий қутби суратга олинди

Ушбу фотосуратлар ва видеолар Қуёшнинг ташқи қатламларида материя ҳаракати ҳақида кўпроқ маълумот беради.

Европа космик агентлигининг Solar Orbiter космик аппарати Қуёшнинг жанубий қутбини тарихда илк маротаба суратга олди. Бу ҳақда ESA сайтида хабар берилди.

Ушбу фотосуратлар ва видеолар Қуёшнинг ташқи қатламларида материя ҳаракати ҳақида кўпроқ маълумот беради, бу эса турли ҳодисаларни башорат қилишга ёрдам бериши мумкин.

«Ер ва бошқа сайёралар Қуёш экватори атрофида эклиптика деб аталадиган кўринмас текисликда айланаётган бир пайтда, Solar Orbiter сўнгги бир неча ой давомида ўз орбитасини қуёш экваторидан 17 даража пастга эгиб, биринчи марта юлдузимизнинг сирли жанубий қутби тасвирларини олди», дейилади мақолада.

Қуёш қутбининг янги суратлари Solar Orbiter аппаратининг 10 та борт асбобидан учтаси ёрдамида суратга олинди.

Мавзуга оид