Шавкат Мирзиёев самолёт авиаҳалокати юзасидан Ҳиндистон раҳбариятига таъзия билдирди
Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Аҳмадобод шаҳри ҳудудида юз берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва бош вазири Нарендра Модига таъзия мактуби йўллади.
Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
12 июнь куни Ҳиндистон ғарбидаги Гужарот штати, Аҳмадобод шаҳри аэропорти яқинида йўловчи самолёт ҳалокатга учради. Дастлабки маълумотларга кўра, Air India авиакомпаниясининг Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Лондонга парвоз чоғида турар жойлар ҳудудига қулади. Унинг саҳнида 242 нафар йўловчи бўлгани, кўпчилиги Ҳиндистон ва Буюк Британия фуқаролари экани айтилмоқда. Маҳаллий полиция хабарига кўра, йўловчилар орасида тирик қолганлар йўқ. Самолётнинг қулаб тушиши сабаблари номаълум.
Мавзуга оид

20:13 / 04.07.2025
Бухоро вилояти собиқ ҳокими Дамир Ядгаров вафот этди

19:18 / 04.07.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Озарбойжонга ташрифи якунланди

17:51 / 04.07.2025
Шавкат Мирзиёев Хонкендида Покистон бош вазири билан учрашув ўтказди

16:40 / 04.07.2025