Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ҳожилар 12 июндан ватанга қайтишни бошлайди
12 июндан Саудия Арабистонидаги ўзбекистонлик ҳожилар бир неча кун давомида навбати билан ватанга қайтади. Жорий мавсумда Ўзбекистоннинг 15 минг фуқароси муқаддас Ҳаж зиёратини амалга оширди.

Фото: Ҳаж-умра маркази
Мусулмонлар идораси ахборот хизматининг маълум қилишича, Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларига тўғридан тўғри парвозлар амалга оширилади.
Ташиш ишларига Uzbekistan Airways самолётлари жалб қилинган.
Маълумот учун, 2025 йилдаги Ҳаж мавсуми 4 июндан 9 июнгача, яъни Зулҳижжа ойининг 8 кунидан 13 кунигача давом этди. Унда жами 1,6 миллиондан ортиқ зиёратчилар қатнашди. Хусусан, Ўзбекистондан 15 минг фуқаро муқаддас зиёратни амалга ошириш учун Макка шаҳрига етиб борган.
Мавзуга оид

13:47 / 20.07.2025
Саудияда 20 йил комада ётган шаҳзода вафот этди

20:51 / 19.07.2025
Саудия Арабистони хорижликларга кўчмас мулк сотиб олиш шартларини енгиллаштиради

15:19 / 15.07.2025
Саудия Арабистони 170 км узунликдаги осмонўпар шаҳар лойиҳасини қайта кўриб чиқмоқда

08:34 / 04.07.2025