Россия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда
2021 йилдан бери РФнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган Олег Малгинов дипломатик фаолиятини якунламоқда. У бутун Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдирди.

Фото: Sputnik
РФнинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Малгинов дипломатик фаолияти якунланаётгани муносабати билан Россия кунига бағишланган тадбирда миннатдорлик сўзлари билан чиқиш қилди.
У ўз нутқида Шавкат Мирзиёев, ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлиги, ҳамкасблари, элчихона жамоаси, турмуш ўртоғи ва бутун Ўзбекистон халқига самимий миннатдорлик билдирди.
«Мен бу ерда кўплаб дўстларимни қолдиряпман, ишончим комилки, улар билан ҳали кўп учрашамиз. Ўз навбатида, Россия-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашда давом этаман», - деди элчи.
Маълумот учун, Олег Малгинов дипломатия соҳасида 1979 йилдан бери фаолият юритиб келади. 1979-1983 йиллар давомида собиқ иттифоқнинг Ҳиндистондаги элчихонасида ишлаган. 1993 йилгача эса аввал собиқ иттифоқ, кейинчалик эса Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Инсон ҳуқуқлари департаменти раҳбари ўринбосари лавозимини эгаллаган.
У 1994-1999 йилларда Россиянинг БМТдаги ва Женевадаги бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий ваколатхонаси етакчи маслаҳатчиси, кейинчалик эса Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Халқаро инсонпарварлик ҳамкорлиги ва инсон ҳуқуқлари департаменти директори ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Дипломат 2003 йилдан 2006 йилгача Россиянинг Бангладешдаги элчиси, 2011-2016 йилларда эса Руминиядаги элчиси лавозимларини эгаллаган.
Олег Малгинов 2021 йилда Ўзбекистонга элчи этиб тайинланишидан олдин Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Хориждаги ватандошлар билан алоқалар бўлими бошлиғи бўлган.
Мавзуга оид

07:35 / 24.08.2017
Россиянинг Судандаги элчиси ўз уйида жонсиз ҳолда топилди

23:32 / 31.05.2017
Ўзбекистон ТИВда Россия элчиси қабул қилинди

10:09 / 19.01.2017
Туркияда Россия элчиси ўлдирилган кўргазма ташкилотчиси ҳибсга олинди

17:03 / 23.12.2016