Жамият | 15:00
3459
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи

Карлови Вари — бу шунчаки курорт эмас. Бу Европа соғломлаштириш анъаналарининг тимсоли, соғайиш ва эстетик гўзаллик бирлашган шаҳар. Ушбу Богемия бурчаги олти асрдан ортиқ вақтдан бери одамларга соғлик, илҳом ва ички уйғунлик тақдим этиб келмоқда.

Фото: Asialuxe Travel

Европанинг ўзи даволанадиган жой

Карлови Вари — Чехиядаги энг йирик бальнеологик курорт бўлиб, Европанинг энг машҳур соғломлаштириш жойларидан бири ҳисобланади. Бу ерга юзлаб йиллар давомида аристократия вакиллари, олимлар, бастакорлар ва ёзувчилар ташриф буюрган: Пётр I дан бошлаб Гётегача, Шопендан тортиб Бетховенгача. Ҳар бири бу ерда нафақат енгиллик, балки илҳом ҳам топган.

Минерал булоқлар — курортнинг юраги

Карлови Варининг асосий бойлиги — бу 13 та иссиқ минерал булоқлар (шунингдек, 60 дан ортиқ камроқ машҳур булоқлар мавжуд) бўлиб, уларнинг ҳарорати 30 даражадан 72 даражагача ўзгаради. Сув минералларга бой бўлиб, ичиш, ингаляция ва ванналар учун қўлланилади. Ҳар бир булоқ кимёвий таркиби ва мақсадга қараб фарқланади — бу ерда ҳар бир бемор учун индивидуал даволаш курси танланади.

Санаторийлар: анъана ва қулайлик

Карлови Варида ўнлаб санаторийлар фаолият юритади — асрлар тарихига эга қадимий мажмуалардан бошлаб Европа аккредитациясига эга замонавий тиббий марказларгача.

Ҳар бир санаторий бемор ҳолати таҳлил қилиниб, шифокор билан консультациядан сўнг тузиладиган индивидуал даволаш дастурларини таклиф қилади.

Бу ерда нималар даволанади?

Карлови Вари сурункали касалликларни даволаш, операциялар ёки стрессдан кейинги тикланиш бўйича машҳур. Асосий йўналишлар:

  • Ошқозон-ичак тракти
    Гастрит, яра, панкреатит, жигар ва ўт пуфаги касалликлари.
  • Моддалар алмашинуви ва диабет
    Курслар қондаги шакар миқдорини назорат қилиш, вазнни камайтириш, холестерин даражасини нормаллаштиришга ёрдам беради.
  • Таянч-ҳаракат аппарати
    Ванналар, массажлар, лойли муолажалар ва даволовчи жисмоний машқлар оғриқни камайтиради, бўғимлар ҳаракатчанлигини оширади, остеохондроз, артрит ва жароҳатлардан кейинги асоратларни даволайди.
  • Юрак-қон томир тизими ва асаб тизими
    Дастурлар қон айланишини яхшилаш, стресс, уйқусизлик ва асабий чарчоқларни камайтиришга қаратилган.
  • «COVID-19» ва умумий чарчоқдан кейин реабилитация
    Иммун тизимни мустаҳкамлаш, нафас олиш машқлари, ўпка фаолиятини тиклаш ва куч даражасини ошириш.

Даволаш усуллари

  • Минерал сув — ичимлик курси (муайян булоқлар белгиланиши билан), минерал ванналар, сув ости массажи;
  • Термал ванналар ва лойли муолажалар;
  • Физиотерапия, магнитотерапия, электр даволаш;
  • Даволовчи гимнастика ва кинезитерапия;
  • Диетотерапия — шифокор тавсиясига кўра индивидуал рацион;
  • Психотерапия ва релаксацион машқлар — стресс ва сурункали тарангликка қарши курашиш.

Нега Карлови Варини танлашади?

  • Соғломлаштириш ва даволашда 600 йилдан ортиқ тажриба;
  • Уникал термал булоқлар;
  • Малакали шифокорлар, диетологлар, физиотерапевтлар;
  • Юқори даражасидаги сервис ва европача нархлар;
  • Сокин муҳит, қарағай дарахтлари, архитектура, сайрлар.

Архитектура ва муҳит

Шаҳар тарихий фильм декорациясини эслатади. Нафис колоннадалар, ар-нуво услубидаги санаторийлар, қадимий меҳмонхоналар, тор кўчалар ва салқин боғлар ўзига хос муҳитни яратади. Тепла дарёси бўйида, қўлда минерал сув қуйилган стакан билан сайр қилиш — ҳар бир меҳмон учун ҳақиқий маросим.

Бугунги Карлови Вари

Замонавий Карлови Вари — бу Европа даражасидаги сервис, Чехия меҳмондўстлиги ва уникал тиббий мерос уйғунлиги. Бу ерда тиббий ва веллнес-хизматлар фаол ривожланмоқда, муаллифлик санаторий дастурлари таклиф этилади, нархлар эса Швейцария ва Германия курортларига нисбатан ҳамёнбопроқ.

Карлови Вари — бу оддий саёҳат эмас, бу соғлик учун сармоя. Бу шундай жойки, у ерга яна ва яна қайтгингиз келади. Чунки бу ерда куч тикланади, ақл тозаланади ва руҳий мувозанат топилади.

Карлови Варига парвозлар

Тўғридан-тўғри рейслар пайшанба кунлари амалга оширилади. Ёзги жўнаш жадвали эса қуйидагича:

- 5 июн;
- 19 июн;
- 3 июл;
- 10 июл;
- 17 июл;
- 24 июл;
- 31 июл;
- 7 август;
- 14 август;
- 21 август;
- 28 август.

Турлар бўйича сўнгги маълумотлар ҳаволада.

Қандай банд қилиш мумкин: 

1111 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг ва бизнинг менежерларимиз мос меҳмонхона ёки санаторий ва дастурни танлашга ёрдам беришади. Шунингдек, сайт, илова, “Asialuxe Travel” офислари ёки мамлакат бўйлаб барча туристик агентликларда ҳам тур сотиб олишингиз мумкин.

24/7 aloqa markazi: 1111

Сайт: asialuxe.uz

Facebook: fb.com/asia.luxe.travel

Instagram: @asialuxe.travel

Telegram: t.me/Asialuxe

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид