Германия Россия билан уруш учун бункерларни оммавий тайёрлашни бошлайди
Яширинса бўладиган янги жойларни қуриш жуда қиммат ва узоқ вақт талаб этади. Шу боис мамлакатда фуқаролик объектларини бомбапаноҳларга айлантириш учун мавжуд ресурсларни ўрганиб чиқиш таклиф этилмоқда.

Фото: Süddeutsche Zeitung
Германиянинг Федерал фуқаролик муҳофазаси ва табиий офатлар вақтида ёрдам кўрсатиш агентлиги (BBK) шу йил ёзда бомбапаноҳ ва бошпана тармоқларини зудлик билан кенгайтириш лойиҳасини тақдим этади. Бу Россия томонидан эҳтимолий ҳужумга тўрт йил ичида тайёрланиш мақсадида амалга оширилмоқда, деб ёзади Suddeutsche Zeitung.
«Узоқ вақт давомида Германияда уруш бу — биз тайёрланишимиз керак бўлган сценарий эмас, деган фикр кенг тарқалган эди. Энди бу ўзгарди. Биз Европага йирик тажовузкор уруш хавфидан хавотирдамиз», — дейди BBK раҳбари Ралф Тислер. У федерал даражада бомбапаноҳлар ва шу каби объектлар айлантириш мумкин бўлган жойларни (туннеллар, метро станциялари, ерости гаражлар, автотураргоҳ, жамоат бинолари ертўлалари) ревизия қилишга чақирди. Бу зудлик билан «1 миллион киши сиғадиган жойни яратиш» имконини беради.
Яширинса бўладиган янги жойларни қуриш жуда қиммат ва узоқ вақт талаб этади. «Мамлакат вақт билан пойга ҳолатида ва янги бункер объектлари қурилишига ишониш етарли эмас», — дейди Тислер. У фуқаролик объектларини бомбапаноҳларга айлантириш учун мавжуд ресурсларни «ҳозирнинг ўзида ва диққат билан» ўрганиб чиқиш зарурлигини қўшимча қилди.
Бундан ташқари, Германияда ахборот тизимини ҳам модернизация қилиш керак — масалан, хавфдан хабардор қилувчи иловалар, йўл белгилари, шунингдек, сирена сигналлари; одамлар шу орқали хавф туғилса, қаерга беркиниш мумкинлигини тезроқ аниқлай олади. Тислернинг сўзларига кўра, фуқаролик мудофааси эҳтиёжлари учун тўрт йил давомида камида 10 миллиард евро ва яқин ўн йилда 30 миллиард евро талаб этилади.
Совуқ уруш даврида бери Германиядаги бункерларнинг фақат чорак қисми соз ҳолатда (бутун мамлакат бўйлаб уларнинг сони 2 мингта). Улар урушдан 450 минг кишини ёки мамлакат аҳолисининг 0,5 фозини ҳимоя қила олган.
Мавзуга оид

21:49
Германияда барча полициячиларни электрошокерлар билан қуроллантириш таклиф қилинди

17:49
Германияда 14 нафар ўзбекистонлик талабага ёрдам кўрсатилди

09:03 / 07.06.2025
"Левада": Россияликларнинг рекорд қисми Ғарб билан дўстликни хоҳлаяпти

08:26 / 07.06.2025