Тўтиқуш Австралиянинг биринчи ракетаси парвозига тўсқинлик қилди
Катта какаду тўтиқуши парвоз майдончасида симларга «ғайритабиий қизиқиш билдиргани» маълум бўлди.

Фото: Gilmour Space Technologies
Австралиянинг Gilmour Space Technologies стартапи май ойи ўрталарида узоқ кутилган 23 метрли Eris ракетаси парвозини электр симларидаги носозлик туфайли бекор қилишга мажбур бўлди.
Муаммонинг сабабини излаш жараёнида қўпорувчиликда гумон қилинувчи аниқланди. Бу катта какаду тўтиқуши бўлиб, у парвоз майдончасида кабелларга «ғайритабиий қизиқиш билдиргани» маълум бўлди.
Қушнинг айбдор экани расман исботланмаган бўлса-да, компания расмийлари бу ракета тизимида қувватнинг кескин кўтарилишига «камида ҳисса қўшган омил бўлиши мумкинлигини» тахмин қилмоқда.
Gilmour Space Technologies расмийларининг айтишича, тизимдаги носозлик бўйича ички текширув давом этмоқда ва улар тез орада янги парвоз вақтини эълон қилишади.
Мавзуга оид

13:43 / 11.06.2025
Бешта давлат икки исроиллик вазирга қарши санкциялар киритди

21:25 / 10.06.2025
Хитойда ракета ёрдамида товарларни етказиб бериш технологияси синовдан ўтказилди

21:48 / 07.06.2025
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди

15:00 / 05.06.2025