Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия иқтисодий ривожланиш вазири: Мамлакат иқтисодиёти совиш даврига кирди
Иқтисодиёт сўнгги икки йилдаги юқори ўсиш суръатларидан кейин совиш даврига кирди - Максим Решетников.

Фото: Anadolu Agency
Россия иқтисодиёти ўтган икки йилдаги юқори ўсиш суръатларидан кейин совиш даврига кирди. Бу ҳақда Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников Федерация кенгашидаги “Очиқ мулоқот” чоғида айтиб ўтди.
"Иқтисодиёт сўнгги икки йилдаги юқори ўсиш суръатларидан сўнг энди совиш даврига кирди. Кўриб турибмизки, реал секторда тобора кўпроқ саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш пасаймоқда. Истеъмол талабининг ўсиш суръати секинлашмоқда. Шу билан бирга, аҳоли даромадларининг ўсиши истеъмол бозорига эмас, балки жамғармаларга йўналтирилишда давом этмоқда. Статистик маълумотлар сезиларли секинлашувни кўрсатмоқда", - дейди Решетников.
2024 йил 25 октябрда Россия банки асосий ставкани 200 та базавий пунктга кўтариб, йиллик 21 фоиз рекорд даражагача оширди.
Мавзуга оид

16:04 / 22.07.2025
Россияда Роза Люксембург жамғармаси «номақбул» деб эълон қилинди

15:45 / 22.07.2025
Алиевнинг гаплари: Боку – Москва низоси янги босқичдами?

15:25 / 22.07.2025
Лондон Россиянинг «соядаги флоти» 135 танкерига қарши санкция киритди

13:26 / 22.07.2025