Ўзбекистон | 11:00 / 04.06.2025
2056
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия ва Словения давлатларига расмий ташрифи доирасида Havas Holding Европа компаниялари билан ҳамкорлик юзасидан музокаралар олиб борди.

Фото: Havas Holding

2025 йил 19−22 май кунлари президент Шавкат Мирзиёев Венгрия ва Словения мамлакатларига расмий ташриф буюрди. Ташриф чоғида Словения президенти ва Венгрия Бош вазири билан учрашувлар ўтказилиб, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, фармацевтика, саноат, озиқ-овқат ва тўқимачилик соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон, Венгрия ва Словения тадбиркорлари иштирокида бизнес-форумлар ҳам ташкил этилди. Форумлар доирасида Havas Holding Европанинг етакчи компаниялари билан мулоқотни фаоллаштириб, халқаро инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берди.

2025-йил 17−19 май кунлари Havas Holding делегацияси Будапешт шаҳрида хизмат сафарида бўлиб, Венгриянинг инвестиция, кўчмас мулк ва логистика соҳаларидаги етакчи компаниялари билан музокаралар олиб борди. Жумладан, Шарқий Европанинг энг йирик инвестицион ҳолдингларидан бири бўлган BDPST Group раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар натижасида тўғридан-тўғри инвестициялар, технологик ҳамкорлик ва бошқарув тажрибаси алмашинуви асосида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Ташриф давомида, 22-май куни Havas Holding вакиллари Словениянинг пойтахти Любляна шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Словения бизнес форумида иштирок этди. Форумда икки мамлакатнинг тегишли вазирликлари ва 150 дан ортиқ компаниялари қатнашди. Тадбир доирасида Словения қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш соҳасидаги етакчи компаниялардан бири бўлган EHO d.o.o. билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Музокараларда логистика инфратузилмасини модернизация қилиш, мева-сабзавотни қайта ишлаш ва бошқа истиқболли йўналишларда лойиҳалар кўриб чиқилди.

Havas Holding ҳақида

Havas Holding — 2018 йилда тадбиркор Фатхулла Содиқов томонидан ташкил этилган ва бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг йирик кўп тармоқли ҳолдингларидан бири ҳисобланади. Ҳолдинг таркибида чакана савдо, озиқ-овқат ишлаб чиқариш, агроиндустрия, логистика ва дистрибуция соҳаларида фаолият юритувчи етакчи компаниялар мавжуд.

Havas Holding’нинг асосий активларига Ўзбекистондаги энг йирик чакана савдо тармоғи — Havas дўконлар тармоғи, дистрибуция компаниялари ҳамда агроиндустриал комплекслар киради. Ҳолдингнинг стратегик мақсади — халқаро қиймат занжирларига интеграциялаш ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни шакллантиришдан иборат.

Сайт: havasholding.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид