Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп тузоққа тушган акулаларни қўйиб юборган икки ғаввосни афв этди
Улар балиқчилар тузоғига илинган 19 та акулани озод этган. Суд эса ғаввосларга жарима белгилаган ва уларга АҚШни тарк этишини тақиқлаган.

Фото: U.S. Department of Justice
АҚШ президенти Доналд Трамп саноат балиқчилиги учун мўлжалланган анжомлардан акулаларни озод этиб юборган флоридалик икки ғаввосни афв этди, деб хабар бермоқда CBS.
Маълумотларга кўра, Флоридада яшовчи Теннер Менселл ва Жон Мур исмли ғаввослар 2022 йилда денгиз қонунчилигига мувофиқ мулк ўғрилиги учун судланган. Улар қирғоқдан бир неча мил узоқликдаги балиқ овлаш тузоғидан 19 та акула ва улкан групер балиғини озод қилганликда айбланган. Бироқ жорий йилда Трамп уларни афв этди.
2020 йилда Менселл ва Мур Флорида соҳилларида балиқчилар тузоғига дуч келган. Улар ушбу анжомлар ноқонуний ўрнатилган деб ўйлаб, унга илинган жонзотларни озод этган. Кейин эса бу ҳақда расмийларга хабар берган. Аммо мазкур тузоқлар қонуний ўрнатилгани аниқланган ва ғаввосларга нисбатан айблов эълон қилинган. Менселл ва Мур қамалмаган, бироқ 3,3 минг доллар миқдорида жарима тўлашга мажбур бўлган. Бундан ташқари, суд қарори билан уларга Флоридада овоз бериш, қуролга эгалик қилиш ва АҚШни тарк этиш тақиқланган.
CBS маълумотларига кўра, ғаввослардан бирининг адвокати Иан Голдштейн ўз ҳимояси остидаги фуқаро ҳамда унинг шериги «яхши ниятда» хатолик содир этгани ва афв этилишга лойиқ эканликларини маълум қилган.
Мавзуга оид

14:23 / 21.07.2025
АҚШ Миллий разведкаси директори Обамани Трампга қарши фитнада айблади

21:18 / 19.07.2025
Трамп BRICS ташкилотига тезда барҳам бериш билан таҳдид қилди

17:51 / 19.07.2025
Трамп WSJ нашрини судга бериб, 10 млрд доллар талаб қилди

22:15 / 18.07.2025