Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
6349
2 дақиқада ўқилади

Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди

Иш бошлашдан олдин у биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича курсни тамомлаган. Ҳозирда собиқ давлат раҳбари экскурсиялар ўтказиб, ташриф буюрувчиларнинг саволларига жавоб бермоқда.

Фото: mbl.is/Magnea Marín

Исландия собиқ президенти Гудни Йоханнессон Тингведлир миллий боғига гид бўлиб ишга жойлашди, деб ёзади Iceland Mirror.

Исландия тарихидаги энг ёш давлат раҳбари бўлган Гудни Йоханнессоннинг президентлик муддати 2024 йилда якунланган эди. Ўша йилнинг ёзида у Тингведлирга ташриф буюриб, боғда рейнжер сифатида ишлаш таклифини олган.

Йоханнессон 2025 йил ёзги мавсумда гид бўлиб ишлашга рози бўлган. Иш бошлашдан олдин у биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича курсни тамомлаган. Ҳозирда 56 ёшни қаршилаган собиқ президент экскурсиялар ўтказиб, ташриф буюрувчиларнинг саволларига жавоб бермоқда.

«Ташриф буюрувчиларнинг аксарияти кимлигимни билишмайди ва бу шунчаки ажойиб», — дейди Гудни Йоханнессон.

Собиқ давлат раҳбарининг таъкидлашича, миллий боғда ишлаш — бу давлат хизматининг давомидир, чунки Тингведлир мамлакат учун муҳим аҳамиятга эга. Йоханнессон президентлик лавозимидан кетганидан бери, шунингдек, маҳаллий университетда тарихдан дарс ҳам бермоқда.

 

Мавзуга оид