Жамият | 22:28 / 03.06.2025
3129
1 дақиқада ўқилади

Андижонда 6 та машина иштирокида ЙТҲ содир этилди

Ҳодиса ҳайдовчи рулда чалғиб қолиши оқибатида юз берган. Оқибатда 2 та Cobalt, 2 та Lacetti ва битта Nexia-3 русумли транспорт воситасига шикаст етган.

Фото: Видеодан кадр

Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Шаҳрихон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 3 июн куни соат 16:30 ларда Шаҳрихон тумани Бекбачча МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 халқаро автомобил йўлининг 415-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Тошкент—Андижон йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган 2 та Cobalt, 2 та Lacetti ва битта Nexia-3 светофорнинг тақиқловчи «қизил» ишорасида тўхтаб турган вақтида, оралиқ масофани сақламасдан ҳаракатланиб келган Hyundai Porter уларнинг орқасига урилган. Таъкидланишича, Hyundaiʼнинг 42 ёшли ҳайдовчиси рулда чалғиб қолгани туфайли тўқнашув содир этган.

Ҳодиса оқибатида барча транспорт воситалари техник шикастланган, тан жароҳати олганлар йўқ.

ЙТҲ юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишларини олиб борилмоқда.

Мавзуга оид