Ўзбекистон | 09:48 / 02.06.2025
966
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик агрономлар Италия илмий марказларида амалиёт ўтайди

Жорий йилнинг 28–29 май кунлари мамлакатда Ўзбекистон–Италия саммити бўлиб ўтди. Ушбу юксак даражадаги сиёсий тадбир доирасида Италия бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди.

Фото: Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

Саммитга тайёргарлик жараёнида бир қатор вазирлик ва идоралар вакиллари ўз йўналишлари бўйича Италия томонининг тегишли тузилмалари билан ҳамкорлик учрашувларини ўтказди.

Ана шундай учрашувлардан бири қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Италиянинг нуфузли Confagricoltura  ташкилоти вице-президенти Лика Бронделло, Туша университети проректори, профессор Алваро Маруччи ҳамда Италия Миллий тадқиқотлар кенгаши (CNR) директори Алдо Сериоттилар ўртасида ташкил этилди.

Мулоқот давомида қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича таълим ва илмий фаолиятни ривожлантириш, талабалар алмашинув дастурларини ташкил этиш, ўзбекистонлик агроном мутахассисларининг Италия илмий марказларида амалиёт ўташини таъминлаш, Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган экологик ва агротехник қўшма лойиҳалар доирасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, аграр соҳадаги илмий-тадқиқот ва инновацион салоҳиятни оширишга хизмат қилувчи қўшма ташаббусларни илгари суриш бўйича аниқ режалар белгилаб олинди.

Мавзуга оид