Мисрдан гепатитга қарши дорининг 2025 йилдаги илк партияси олиб келинди
Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида гепатит Cга қарши дори воситасининг навбатдаги партияси етказилди.
Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Мисрдан C гепатити касаллигига қарши дори воситаларининг 2025 йилдаги илк партияси олиб келинди.
Қайд этилишича, ушбу инсонпарварлик лойиҳаси давлат раҳбарининг мамлакатда C гепатитини 100 фоиз даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида амалга оширилган.
Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси ва Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида, умумий қиймати 114 минг 829 АҚШ долларига тенг 31 та қутида 7440 дона бўлган C гепатитига қарши «Софосбувир-400 мг» дори воситасининг беғараз инсонпарварлик кўмаги сифатида тақдим этилишига эришилган. Мазкур дори воситалари 31 май куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолётида Шарм аш-Шайх–Тошкент авиайўналиши бўйича Ўзбекистонга олиб келинган.
Ушбу дори воситалари мамлакатда C гепатитини 2030 йилга қадар бартараф этиш бўйича миллий дастурга асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институтига тақдим этилади.
Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, 2023-2024 йилларда Миср ҳукумати томонидан мамлакатга C гепатитига қарши курашиш учун умумий вазни 12,4 тонна бўлган «Даклатасвир» ва «Софосбувир» дори воситалари 27 партияда инсонпарварлик кўмаги сифатида берилган.
Мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 1,4 миллион АҚШ долларига тенг.
Мавзуга оид

14:11 / 22.06.2025
Мисрдан Тошкентга гепатитга қарши дорининг навбатдаги партияси олиб келинди

13:42 / 21.06.2025
Мисрда Ўзбекистон технологиялари асосида трактор ишлаб чиқарилади

21:04 / 09.06.2025
Миср гепатитга қарши дори воситаларининг навбатдаги партиясини Ўзбекистонга юборди

14:56 / 22.05.2025