Истанбул мэриясининг 30 нафардан ортиқ ходими ҳибсга олинди
Ҳибслар шаҳар собиқ мэри Акром Имомўғлига қарши қўзғатилган коррупция иши доирасида амалга оширилмоқда.

Фото: Adem Kutucu
Туркиянинг Истанбул шаҳри Бош прокуратураси мэриянинг 47 нафар ходимини ҳибсга олиш учун ордер беришни маъқуллади. Улар пора олиш ва товламачиликда гумон қилинмоқда, деб хабар берди Haberturk. Ҳибслар шаҳар собиқ мэри Акром Имомўғлига қарши қўзғатилган коррупция иши доирасида амалга оширилмоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, аллақачон 31 киши қўлга олинган. Улар орасида Истанбулнинг икки тумани - Бешиктош ва Буюкчекмеже раҳбарлари ҳам бор. Тергов маълумотларига кўра, Буюкчекмеже мэри Ҳасан Оқгун ва унинг мулозимлари ширкатларни «совға сифатида» виллалар ва квартираларни беришга ёки шу номдаги маҳаллий баскетбол жамоасига «эҳсон» қилишга мажбурлаган. Таъкидланишича, мэрия ходимлари ушбу талабларни қабул қилмаган тадбиркорларга қурилишга ва қурилган биноларига рухсатнома бермаган.
Қайд қилинишича, бу ҳибсга олишларнинг бешинчи тўлқинидир. Март ойида Истанбул мэри Акром Имомўғли 560 миллиард турк лираси миқдоридаги коррупция ва фирибгарликда, шунингдек, Курдистон ишчилар партияси билан ҳамкорликда айбланган эди. У лавозимидан четлатилган ва ҳибсга олинган.
Мавзуга оид

22:21 / 30.05.2025
Туркияда фоҳишаликка мажбурлаб келинган 3 нафар ўзбекистонлик аёл депортация қилинди

23:17 / 29.05.2025
Туркия биринчи сузувчи газ платформасини очиқ денгизга юборди

11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди

17:01 / 24.05.2025