Жаҳон | 22:44 / 29.05.2025
12525
2 дақиқада ўқилади

Хитойлик эркак парапланда тасодифан 8589 метр баландликкача кўтарилди

Рухсатсиз учишни амалга оширгани учун парапланчига олти ой давомида парвоз қилиш тақиқланди.

Парапланчи Пэн Юйцзянга 8589 метр баландликка кўтарилгани учун ярим йил парвоз қилиш тақиқланди. Бу ҳақда Гансу провинцияси авиаспорт ассоциацияси ҳисоботига таяниб, The Guardian хабар берди.

Цилян тоғидаги синов старти давомида (баландлиги 3 минг метр) спортчи кутилмаганда юқорига кўтарилиб кетган. Унинг камераси ёрдамида олинган кадрларда эркак 35 даража совуқда булутлар орасида учиб юрганини кўриш мумкин.

«Қўлларим бутунлай музлаб қолди. Мен радиоалоқани ушлаб туришга уриндим», — дейди старт жойидан 30 километр узоқликка қўнган Пэн.

Тергов давомида аниқланишича, Пэн ўз парвози учун рухсат олмаган, чунки у асбоб-ускуналарини ерда синовдан ўтказишни режалаштирган. Унинг Гу Чжимин исмли дўсти видеони Douyin ижтимоий тармоғида эълон қилгани учун Пэн билан бир хил жазо олди.

8589 метр баландликка кўтарилиш тасодиф туфайли рўй берди деб топилган (кислород билан таъминловчи ускуналарсиз омон қолиш имконсиз). Рекорд инобатга олинмаган, чунки бу борадаги дунё рекорди германиялик Эва Виснерскига тегишли — у 2007 йилда 9946 метрга кўтарилган эди.

Мавзуга оид