Фаластинликлар Ғазодаги БМТ омборига бостириб кирди
Фаластинликлар гуруҳи Ғазо секторидаги БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури омборига бостириб кириши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, бир неча киши яраланди.

Фото: Abdel Kareem Hana/AP Photo/picture alliance
28 май, чоршанба куни ташкилот Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида хабар беришича, «очликдан азоб чекаётган бир гуруҳ одамлар» БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастурининг Ғазо секторидаги омборига бостириб кирди.
Ҳодиса оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган. Яна бир неча киши жароҳат олган. «Озиқ-овқат ва бошқа ёрдамлар тўхтатилган Ғазода 80 кунлик тўлиқ блокададан сўнг, инсонпарварлик эҳтиёжлари назоратдан чиқиб кетди», — дейилади Жаҳон озиқ-овқат дастури аккаунтида. Унда Ғазо секторида озиқ-овқат маҳсулотларини тартибли равишда тарқатиш учун «дарҳол «гуманитар ташкилотларнинг хавфсиз ва тўсиқсиз кириши» талаб қилинган.
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ), ўз навбатида, 27 май куни ижтимоий тармоқларида 400 та юк машинаси инсонпарварлик ёрдами билан «Ғазода БМТ уларни тарқатишини кутаётганини» ёзди. «Нотўғри маълумотларга берилманг, ЦАҲАЛ ва COGAT (ҳукуматнинг ҳудудлардаги фаолияти координатори, Исроил Мудофаа вазирлигининг Фаластин ҳудудларидаги иш учун масъул бўлинмаси) логистика ва хавфсизлик протоколларини мослаштирди. БМТ ўз ишини бажаришдан бош тортишда давом этмоқда», — дея қўшимча қилди Исроил ҳарбийлари.
Мавзуга оид

17:54 / 30.06.2025
Нетаняҳу Ғазода устуворликни гаровдагиларга қаратишни бошлади. Трамп Ҳамас билан «битим» талаб қилмоқда

09:21 / 30.06.2025
Конгресс аъзоси Рашида Тлаиб Ғазога ёрдам фонди молиялаштирилишини танқид қилди

07:26 / 30.06.2025
Исроил Ғарбий соҳилдаги қочқинлар лагерида 1000 дан ортиқ уйни вайрон қилди

10:57 / 28.06.2025