"Челси" ушбу ғалаба орқали ўз тарихида илк бор Конференциялар Лигаси чемпионига айланди. Бундан ташқари, лондонликлар Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ҳамда Конференциялар Лигасини ютган илк клубга айланди.
Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Челси» «Бетис»га қарши ўйинда камбэк қилиб, Конференциялар Лигаси ғолибига айланди

Фото: AP
Полшанинг Вроцлав шаҳрида жойлашган "Тарчински Арена"да 2024/2025 мавсумнинг Конференциялар Лигаси финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Англиянинг "Челси" ҳамда Испаниянинг "Бетис" жамоаси майдонга тушди. Голларга бой бўлган учрашув лондонликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида "Бетис" яримҳимоячиси Эз Абде ҳисобни очди. 65-дақиқада Энцо Фернандес ҳисобни тенглаштирди, 71-дақиқада Николас Жексон лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 83-дақиқада Жейдон Санчо "Челси"нинг учинчи голини киритган бўлса, 90+1-дақиқада Мойсес Кайседонинг голи ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
"Бетис" (Испания) – "Челси" (Англия) 1:4
Голлар:Эз Абде (9) – Энцо Фернандес (65), Николас Жексон (71), Жейдон Санчо (83), Мойсес Кайседо (90+1)
Бетис: Адриан – Сабали, Бартра, Натан, Рикардо Родригес (46' Перро) – Форналс (85' Альтимира), Иско, Жонни (85' Ло Чельсо) – Антони, Бакамбу (72' Руибал), Эззалзули (53' Хесус Родригес)
Челси: Йоргенсен – Густо (46' Жеймс), Чалоба, Бадяшил (61' Колвилл), Кукурелья – Энцо, Кайседо – Мадуэке, Палмер (87' Гиу), Нету (61' Санчо) – Жексон (80' Дюсбери-Голл)
Огоҳлантиришлар: Антони (88), Перро (90+5) – Бадяшил (55), Палмер (80), Санчо (84)
Мавзуга оид

02:13 / 14.07.2025
«Челси» финалда даҳшатли «ПСЖ»ни йирик ҳисобда енгди

17:41 / 13.07.2025
Ёзнинг асосий ўйини: «ПСЖ» ва «Челси» клублар мундиали финалида тўқнашади

11:05 / 09.07.2025
«Челси»да янги юлдуз порламоқда. Жоау Педру собиқ жамоасини аямади ва лондонликларни финалга олиб чиқди

13:36 / 29.06.2025