Ўзбекистон | 11:13 / 27.05.2025
3665
1 дақиқада ўқилади

Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди

Январ-апрел ойларида 59 598 та никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. 

Фото: Kun.uz 

Ўзбекистонда январ-апрел ойларида қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани маълум бўлди. 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-апрел ойларида республика бўйича 59 598 та никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. 

Қайд этилган никоҳларнинг ҳудудлар кесими бўйича тақсимланиши қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Р. – 4 011 та;
  • Андижон вилояти – 4 422 та;
  • Бухоро вилояти – 3 809 та;
  • Жиззах вилояти – 1 974 та;
  • Қашқадарё вилояти – 6 352 та;
  • Навоий вилояти – 1 361 та;
  • Наманган вилояти – 3 710 та;
  • Самарқанд вилояти – 6 422 та;
  • Сурхондарё вилояти – 5 332 та;
  • Сирдарё вилояти – 1 391 та;
  • Тошкент вилояти – 4 355 та;
  • Фарғона вилояти – 5 648 та;
  • Хоразм вилояти – 5 514 та;
  • Тошкент шаҳри – 5 297 та.

Мавзуга оид