Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
«Исроил ҳукумати ўзининг энг яхши дўстлари бир кун келиб қабул қилишга тайёр бўлмайдиган нарса қилмаслиги керак», деди Фридрих Мерц. У Берлиннинг Исроилни танқид қилишда сустлигини тарихий сабаблар билан изоҳлади.

Фото: Michael Kappeler/dpa/picture-alliance
Германия канцлери Фридрих Мерц 26 май, душанба куни Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилди, бу ерда давлат 2023 йил 7 октябрда унга ҳужум қилган Ҳамас ташкилотига қарши уруш олиб бормоқда. «Исроил ҳукумати ўзининг энг яхши дўстлари бир кун келиб қабул қилишга тайёр бўлмайдиган нарса қилмаслиги керак», деди Германия ҳукумати раҳбари Берлиндаги Еврофорумда сўзлаган нутқида.
«Тўғрисини айтсам, Исроил армияси Ғазо секторида қандай мақсадни кўзлаётганини энди тушунмаяпман», — дея қўшимча қилди Мерц. Шу билан бирга, у «тинч аҳолининг сўнгги кунларда тобора кучайиб бораётган даражада азоб чекишга мажбур бўлаётганини энди Ҳамасга қарши кураш билан оқлаб бўлмаслигини» таъкидлади. Германиядан Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларига нисбатан танқид даражасига тўхталар экан, у: «Ҳозир бу борада аниқроқ бўлишимиз керак», деди.
Шу билан бирга, Германия канцлери Исроилни оммавий танқид қилишда Германия «дунёдаги бошқа давлатлардан кўра кўпроқ вазмин бўлиши» кераклигини тан олди. Шунга қарамай, «халқаро гуманитар ҳуқуқ тамойиллари бузилганда», Германия канцлери «бир нарса дейиши керак», деди Фридрих Мерц. «Гап энди танқидни қанчалик аниқ ифодалаш кераклигида ва бу ерда, тарихий сабабларга кўра, мен кўпроқ вазмин бўлишни хоҳлайман», деб тушунтирди у.
Мавзуга оид

10:30 / 27.05.2025
Мерц: Украина учун қурол масофасига энди ҳеч қандай чеклов йўқ

23:34 / 26.05.2025
Германиялик эр-хотин йўқолган мушугини қидиришга 22 минг доллар сарфлади

17:21 / 26.05.2025
АҚШ, Германия, Буюк Британия ва Франция Украина учун қурол-яроғ турларига қўйилган чекловларни бекор қилди

14:10 / 26.05.2025