Янги автопилот Tesla автомобилини ағдарди
FSD автопилотининг сўнгги версиясига эга Tesla Model 3 жиддий аварияга учради – машина тўсатдан йўлдан чиқиб кетди ва ағдарилди.

Фото: SynNightmare/Reddit
Tesla компаниясининг янги FSD v13.2.8 ва Hardware 4 автопилот тизими Model 3 автомобилини жиддий фалокатига сабаб бўлди. Автомобил йўлдан чиқиб кетди, дарахтга урилди ва ағдарилди.
Reddit фойдаланувчиси томонидан жойланган видеода ҳайдовчи ияги кесилгани ва фалокатнинг олдини олишга улгурмагани айтилади.
Ҳодиса автопилотнинг ишончлилиги ҳақида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Номига қарамай, Full Self-Driving (FSD) ўзини ўзи бошқариш бўйича тўлиқ автоном тизим эмас – техник жиҳатдан бу автоматлаштиришнинг иккинчи даражаси бўлиб, унда назорат учун инсон жавобгардир.
Мутахассислар ностандарт шароитларда FSD заифлигини таъкидламоқда: ёмон ҳолатдаги йўл чизиқлари, таъмирланаётган йўл участкаларида етарлича ёруғлик йўқлиги ва ҳоказо.
Tesla томонидан радар ва LiDAR тизимидан воз кечилиши ҳам танқид қилинмоқда. Бу ҳайдовчиларда хавфсизлик билан боғлиқ нотўғри ҳисларни юзага келтирувчи агрессив маркетинг экани айтилмоқда.
Мавзуга оид

22:45 / 27.05.2025
Европада Tesla электромобиллари савдоси қулади

00:53 / 21.05.2025
Илон Маск аста-секин сиёсатдан кетишга ваъда берди

22:14 / 13.05.2025
Илон Маск Tesla’нинг рақсга тушаётган роботи видеоси билан бўлишди

20:55 / 09.05.2025