Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳрининг собиқ прокурори Навоий шаҳрига прокурор бўлди
Адлия катта маслаҳатчиси Бобурмирзо Облақулов Навоий шаҳри прокурори этиб тайинланди.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги
Бош прокурорнинг тегишли буйруғи билан Адлия катта маслаҳатчиси Бобурмирзо Облақулов Навоий шаҳри прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Бобурмирзо Облақулов Самарқанд шаҳри прокурори лавозимида фаолият юритган. Ўтган ҳафта у бошқа ишга ўтгани сабаб лавозимдан озод этилган эди. Нарпай тумани прокурори лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Норматов унинг ўрнига Самарқанд шаҳри прокурори этиб тайинланган.
Бобурмирзо Облақулов 1972 йилда Каттақўрғон туманида туғилган. 1989 йил Самарқанд шаҳар 31-умумтаълим мактабини тамомлаган, 1991−1995 йилларда Самарқанд давлат университетида ўқиган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
Самарқанд шаҳри прокурорлигидан олдин у Бош прокуратура, Самарқанд вилоят прокуратурасида фаолият кўрсатган. Паст Дарғом, Оқдарё туманларида прокурор лавозимида ишлаган. 2019—2022 йиллар давомида Самарқанд шаҳри ҳокими лавозимида ҳам фаолият юритган.
Мавзуга оид

21:28 / 04.08.2025
Тобора жиддий тус олаётган вазият, кулфатдаги навоийликлар ва ёлғончи Эковазирлик – Навоийда заҳар сақланиб қолмоқда

21:26 / 31.07.2025
Навоийда атмосферага меъёридан ортиқ зарарли ташланмалар чиқарган корхоналар фаолияти вақтинча тўхтатилди – Эковазирлик

18:22 / 19.07.2025
Навоий шаҳрини заҳарли тутун қоплади. Одамлар нафас олиш имконсизлигини айтмоқда

22:03 / 13.06.2025