Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин
Ўзбекистонда болалар туризмини ривожлантириш бўйича кенг кўламли дастур бошланди.
"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, ушбу дастур доирасида ҳар йили 1 миллион мактаб ўқувчиси мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин бўлади. Дастурнинг асосий мақсади мактаб ўқувчиларининг бўш вақтини қизиқарли ва фойдали ташкил этишдир.
Шу мақсадда Қорақалпоғистон, Хоразм, Самарқанд, Бухоро ва пойтахтдаги "Баркамол авлод" марказларида камида 100 ўринли "Болалар сайёҳлик базаси" ташкил қилинади.
Шунингдек, "Баркамол авлод" мактаблари, "Ёшлик" спорт жамияти ва Ўқувчи ёшлар маркази ягона тизимга бирлаштирилади. Улар таъмирланиб, замонавий йўналишларга мос жиҳозланади, хорижий тиллар, сунъий интеллект, дастурлаш ва анимация каби янги тўгараклар очилади.
Мавзуга оид

15:30 / 22.05.2025
Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия амалга оширилади

17:23 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати

18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади

14:18 / 15.05.2025