Ўзбекистон | 11:21 / 23.05.2025
13684
1 дақиқада ўқилади
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди
Ўзбекистонда 4 ойда энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилгани маълум бўлди.

Фото: Kun.uz
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2025 йилнинг январь-апрель ойларида 122 384 дона ҳар хил турдаги енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) ишлаб чиқарилган.
Уларнинг русумлар бўйича сони қуйидагича:
- Cobalt – 44 747 дона;
- Damas – 29 955 дона;
- Onix – 15 236 дона;
- Tracker – 14 092 дона;
- Kia – 8 680 дона;
- BYD – 4 267 дона;
- Chery – 2 773 дона;
- Haval – 2 634 дона;
- махсус енгил автомобиллар – 12 983 дона.