Жамият | 18:07
987
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги кўчалардан бири 24 майгача ёпилди

КҲАЙнинг Оққўрғон кўчаси кесишмасидан Катта Дархон кўчасига кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми вақтинча ёпилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мирзо Улуғбек туманидан ўтувчи кўчалардан бири вақтинча ёпилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманида қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Оққўрғон кўчаси кесишмасидан Катта Дархон кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми 22 май соат 15:00 дан 24 май соат 06:00 гача барча транспорт воситалари учун ёпилган.

Ҳайдовчиларга кўрсатилган давр мобайнида муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия қилинади.

Аввалроқ «Талабалар фестивали» ўтказилиши сабаб Олмазор туманидаги кўча 24 майга қадар ёпилиши тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга оид