Жаҳон | 22:39 / 20.05.2025
3321
2 дақиқада ўқилади

АҚШ янги атом бомбаси яратилганини эълон қилди

Янги B61-13 бомбаси қуввати 360 килотоннагача ва ерости бункерлари, қўмондонлик постларини ўз ичига олган мустаҳкам ҳарбий нишонларга зарба бериш учун мўлжалланган.

Фото: Department of Energy

Қўшма Штатлар энг янги B61-13 гравитацион ядровий бомбанинг биринчи прототипини ишлаб чиқаришни якунлади, унинг қуввати 360 килотоннагача. Бу муддатдан бир йил олдин содир бўлди, деб хабар берди Энергетика вазири Крис Райт.

Унинг сўзларига кўра, B61-13 эълон қилинганидан икки йил ўтмасдан яратилган ва Совуқ уруш давридан бери энг тез ишлаб чиқилган ва қабул қилинган қуроллардан бирига айланди.

Райтнинг таъкидлашича, бу Қўшма Штатларнинг «янги беқарор даврда» глобал хавфсизлик соҳасидаги ортиб бораётган муаммоларга тезда жавоб бериш қобилиятини намойиш этади.

«АҚШ ядровий арсеналини модернизация қилиш президент Доналд Трампнинг «Тинчлик орқали куч» ёндашувига эришиш учун жуда муҳим... Бу ютуқ Америка кучини рақибларимизга ҳам, иттифоқчиларимизга ҳам намойиш этади», деди вазир.

B61-13 - бу B61 ядро қуроллари оиласининг сўнгги модификацияси. У B61-12 каби илғор хавфсизлик, кўп қатламли ҳимоя ва аниқ бошқариш хусусиятларига эга, аммо ерости бункерлари ва қўмондонлик постларини ўз ичига олган мустаҳкам ҳарбий нишонларга зарба бериш учун мўлжалланган.

 

Мавзуга оид