ЕИ давлатлари мудофаа харажатлари учун 150 млрд евролик фонд тузишга келишиб олди
Ушбу ташаббусга ЕИга аъзо бўлмаган давлатлар ҳам қўшилиши мумкин. Хусусан, ҳозирда Буюк Британия билан бу борада тегишли келишувга эришилган.

Фото: REUTERS
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар мудофаа харажатларини молиялаштириш учун мўлжалланган 150 миллиард евролик фонд шаклантириш бўйича дастлабки келишувга эришди, деб хабар беради Bloomberg.
Агентлик манбаларининг маълумотларига кўра, фондни ташкил этишга расман яқин кунларда рухсат берилади.
Қайд этилишича, Еврокомиссия капитал бозорларидан қарз олиш йўли билан фондни тузади ва кейин маълум лойиҳаларни молиялаштириш учун ЕИ мамлакатларига уларнинг сўровидан келиб чиқиб, маблағларни кредит сифатида тақдим этади. Bloomberg манбасининг айтишича, муҳокамада Европа Иттифоқи ўзининг мудофаа қобилиятини яхшилашда энг кўп нимага муҳтож эканига, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталар ажратишга эътибор қаратилади.
Security Action for Europe (SAFE) номини олган ташаббусга ЕИга аъзо бўлмаган давлатлар ҳам қўшилиши мумкин. Хусусан, ҳозирда Буюк Британия билан бу борада тегишли келишувга эришилган. Шунингдек, Украина ҳам ўзининг мудофаа қобилиятини оширадиган лойиҳалар учун маблағлар олиши мумкин.
ЕИ мудофаа қобилиятини оширишга қаратилган фонд АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг ушбу соҳада Европа давлатларига кўрсатиладиган ёрдамни қисқартириш борасидаги режасига жавоб ҳисобланади.
Мавзуга оид

12:49
Ўзбекистон ва Япония мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

08:34 / 18.05.2025
Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада яна олтин медал олди

21:14 / 14.05.2025
Европа Кенгаши «Путин учун трибунал» тузиш жараёнини бошлади

17:21 / 14.05.2025