Ўзбекистон | 14:58
620
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Швеция Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Швеция Адлия вазирлиги ҳузуридаги Миграция масалалари департаменти директори София Остмарк билан музокаралар ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, жумладан миграция соҳасидаги ўзаро алоқалар ва минтақавий кун тартибини муҳокама қилдилар.

Афғонистондаги вазият ва инсонпарварлик йўналишидаги ҳамкорликнинг мумкин бўлган шакллари юзасидан фикр алмашишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув конструктив руҳда ўтди ҳамда амалий мулоқотни янада чуқурлаштириш борасида томонларнинг ўзаро манфаатдорлигини тасдиқлади.

Мавзуга оид