Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден саратонга чалингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
АҚШ собиқ президенти ўзини ва оиласини қўллаб-қувватлаётганларга миннатдорчилик билдирди.
АҚШ собиқ президенти Жо Байден ўзида саратоннинг агрессив шакли топилгани ҳақида илк бор изоҳ берди.
«Саратон барчамизга таъсир қилади. Кўпчилигингиз каби Жилл (собиқ биринчи хоним Жилл Байден) ва мен ҳам қийин бўлган вазиятда энг кучли эканимизни билиб олдим. Бизга муҳаббат ва қўллаб-қувватлаш билан далда бераётганингиз учун ташаккур», деб ёзди Байден ижтимоий тармоқда.
Аввалроқ, Жо Байденга простата бези саратони ташхиси қўйилган эди. Собиқ президент ва унинг оиласи даволаниш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Шифокорлар сўзларига кўра, Байденнинг простата саратони 4-босқичи аллақачон суякларига ўтиб кетган ва бу касалликнинг энг хавфли босқичи, уни даволаб бўлмайди. Шу билан бирга, онкология соҳасидаги етакчи мутахассислар замонавий тиббиёт бундай ташхис қўйилган беморларга яқинда бўлгани каби ойлар эмас, балки йиллар давомида яшашга имкон беришини таъкидлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп ўзидан олдинги президентга саратон ташхиси қўйилгани ҳақидаги хабарга изоҳ бериб, унинг тезда шифо топиб кетишини тилади.
Мавзуга оид

08:18
АҚШ собиқ давлат котиби Райс Трампнинг Россияга ултиматумини қўллаб-қувватлади

21:58 / 21.07.2025
АҚШ 2008 йилдан бери биринчи марта Британияда ядровий бомба жойлаштирди

14:23 / 21.07.2025
АҚШ Миллий разведкаси директори Обамани Трампга қарши фитнада айблади

21:18 / 19.07.2025