Ўзбекистон | 21:02 / 17.05.2025
1503
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда миллионлаб ёшларни бирлаштираётган йирик фестивал ўтказилмоқда

1–25 май кунлари Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда “Ўзмиллийбанк” АЖ ҳамкорлигида “Талабалар фестивали” бўлиб ўтмоқда.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг ижодий, интеллектуал ва жамоавий фаоллигини рағбатлантириш, маданий ва илмий алмашинувни қўллаб-қувватлаш, илм-фан ва инновацияларни оммалаштириш, шунингдек, ёшларда лидерлик ҳамда ташаббускорлик қобилиятларини ривожлантиришни мақсадида ўтказилаётган фестивал доирасида:

  • “Контент72” ижтимоий видеороликлар танлови;
  • “Талабалик даврим” фото ва видео челленжи;
  • “AI-GirlsBootCamp” оромгоҳи — талаба-қизлар учун махсус дастур;
  • “Заковат” интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтади.
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев

Бундан ташқари:

  • “Жисмоний тайёргарлик синовлари”, “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи учун ўқув йиғинлари, “Талабалар театр студиялари” танлови;
  • “БМТ модели” лойиҳаси, “Ибрат” дебат турнири, “Юртим қадриятлари” танлови;
  • Талаба ва магистрантлар иштирокидаги илмий-амалий конференция,
  • “Қувноқлар ва зукколар” фестивали ўтказилади.

21–23 май кунлари “TalabaExpo–2025” кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилган. Унда уч кун давомида турли йўналишлар бўйича тадбирлар ташкил этилади.

Мавзуга оид