Ўзбекистон | 09:00
1016
4 дақиқада ўқилади

VUM: FAW янги авлоди ИННОПРОМ кўргазмасида – ишончли технологиялар, маҳаллий ишлаб чиқариш ва замонавий ечимлар бир жойда

28–30 апрел кунлари Тошкентдаги САЕх кўргазмалар марказида бўлиб ўтган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси — бу минтақанинг энг йирик B2B платформаларидан бири. Айнан шу майдонда Van Universal Motors (VUM) ўзининг FAW бренди остидаги энг сўнгги техникаларини намойиш этди. Бу нафақат технологик қудрат, балки Ўзбекистонда юк ташиш саноати қандай тез ривожланаётганининг ёрқин исботидир.


Made in Uzbekistan: VUM’нинг стратегияси – тўлиқ маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси

“Бу кўргазмада 30 дан ортиқ давлатлардан 400 дан зиёд компаниялар иштирок этди ва биз ҳам Made in Uzbekistan павильонида Андижонда ишлаб чиқарилаётган техникаларимиз билан қатнашяпмиз. Кўргазма орқали мижозларимизга биз ҳақимизда маълумот беришдан ташқари, ўзимиз каби компаниялар билан кўришиб, ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилдик”, – дейди компания маркетологи Хуршид Содиров.

VUM тақдим этилган юк автомобиллари бутловчи қисмларини маҳаллийлаштиришдан ташқари, унинг устки қурилмаларини ҳам эндиликда юртимиздаги корхоналар билан кооперация асосида тўлиқ маҳаллийлаштирмоқда.

Бу нима дегани?

  • қисқа етказиб бериш муддатлари;
  • кафолатли ва қулай сервис тармоғи;
  • давлат харидлари ва йирик лойиҳалар учун мослаштирилган ечимлар;
  • саноат импортини камайтириш ва иш ўринларини яратиш.

Янги техникалар билан танишинг

“ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида ўзимизнинг янги техникаларимиз билан қатнашдик. Барча техникаларимиз юқори сифатли тежамкор 130-160 от кучига эга двигателлар билан жиҳозланган”, – дейди компания Савдо бўлими раҳбари Отабек Муҳаммедов.

VUM стендида меҳмонлар FAW бренди остидаги бир қатор янги моделларни синовдан ўтказишди:

  • Tiger VR фургони: бензинли, 3 тоннагача юк кўтариш қобилиятига эга ихчам юк машинаси – кичик ва ўрта бизнес учун идеал ечим.
  • FAW 7 куб м ёнилғи ташишга мўлжалланган коммунал хизматлар ва инфратузилма лойиҳалари бўйича юқори талабларни қондиради.
  • FAW 24 куб м бортли тентли фургон: йирик юклар ва узоқ масофаларга мўлжалланган, қурилиш ва логистика соҳасига мос техника.

Ҳар бир модель замонавий функциялар билан жиҳозланган: кондиционер, ётоқ жойи, кўп функцияли руль, мультимедиа монитор, 360° камера – ҳайдовчи учун максимал қулайлик ва хавфсизлик.

3 йил / 100 000 км гача кафолат ва Ўзбекистонда сервис тармоғи

Ҳар бир FAW юк машинасига VUM компанияси томонидан 3 йил ёки 100 000 км гача бўлган кафолат берилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон бўйлаб расмий сервис марказлари орқали эҳтиёт қисмлар, тезкор техник ёрдам ва кафолатли хизматлар тақдим этилади.

Бу – йирик корхоналар, давлат ташкилотлари ва логистика операторлари учун ишончли инфратузилма деганидир.

FAW юк техникасини қандай харид қилиш мумкин?

FAW техникаларини Ўзбекистондаги расмий VUM дилерлари орқали:

  • Нақд пул кўчириш йўли билан
  • Имтиёзли лизинг ва бошқа молиявий инструментлар асосида харид қилиш мумкин.

Маҳсулотлар билан танишиш ёки тижорий таклиф олиш учун биз билан боғланинг!

Van Universal Motors – бу Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган замонавий FAW юк техникалари, технология ва маҳаллий сервис тизими уйғунлигини берувчи ишончли ҳамкорингиз.

Батафсил маълумот учун: +998 55 508 60 60

Сайт: https://faw.uz
Instagram: https://www.instagram.com/vum_faw_uzbekistan/
Facebook: https://www.facebook.com/vumfawuzbekistan
Telegram: https://t.me/vum_faw_uzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида