Исроил армияси яна Яман портларини эвакуация қилишга чақирди
Исроил армияси одамларни ўз хавфсизлиги учун Яманнинг Қизил денгиздаги учта порти – Рас Исо, Ходайда ва Ас Салиф портларини тарк этишга чақирди.

Фото: Chen Junqing/Xinhua/picture alliance
Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) яна бир бор Яманнинг учта портидаги одамларни эвакуация қилишга чақирди. «Такрорий огоҳлантириш» Яманнинг ҳусийчилар назорати остидаги Рас Исо, Ходайда ва Ас-Салиф портларига тегишли, деб ёзди ЦАХАЛ вакили 14 май, чоршанба куни X платформасида араб тилида.
Ал-Ҳодейда вилоятидаги Қизил денгиз соҳилида жойлашган портлардан ҳусийчилар «террорчилик фаолияти» учун фойдаланмоқда ва одамлар ўз хавфсизлиги учун бу объектлар яқинида бўлмасликлари керак, дея қўшимча қилди у.
11 май куни ҳам Исроил армияси вакили худди шундай чақириқ билан чиқди. Бу огоҳлантиришдан кейин Исроил ҳужумлари ҳақида расмий хабарлар келиб тушмади. Ҳусийчилар сўнгги кунларда Исроилга бир неча бор ракета ҳужуми уюштирди. Охирги ҳужум 14 май куни эрталаб амалга оширилган, ракета Исроил кучлари томонидан тутиб олинган.
Мавзуга оид

15:00 / 05.06.2025
Испания Исроил билан ракеталар етказиб бериш бўйича шартномани тўхтатди

14:25 / 05.06.2025
Исроил армиясининг Ғазога ҳужумида бир кунда 97 киши ҳалок бўлди

15:14 / 04.06.2025
2024 йил можаро ҳудудларида яшаётган болалар учун «тарихдаги энг оғир йиллардан бири» бўлди

14:15 / 04.06.2025