Трамп Қатар билан 1,2 трлн долларлик иқтисодий ҳамкорлик битимини тузди
Ҳамкорлик доирасида Қатар АҚШ мудофаа компанияларидан ҳарбий техникалар, шунингдек, Boeing компаниясидан 200 млрд долларга 160 та самолёт харид қилади.

Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп Қатар раҳбарияти билан 1,2 триллион долларлик иқтисодий ҳамкорлик битимини имзолади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, гап, хусусан, мудофаа соҳасида ҳамкорлик ҳақида ҳам кетмоқда. АҚШ маъмуриятининг маълум қилишича, имзоланган битимлар «Американи янги Олтин давр йўлига олиб чиқади».
«Бугун президент Доналд Трамп Қатарда мамлакат раҳбарияти билан 1,2 триллион доллардан ортиқ иқтисодий ҳамкорлик битимини имзолади», — дейилади хабарда.
Оқ уйнинг ҳисоблашича, ушбу битимлар «келажак авлодлар учун инновациялар ва фаровонликни таъминлайди, Америка ишлаб чиқариш ҳамда технологик етакчилигини мустаҳкамлаб, мамлакатни янги Олтин аср сари йўналтиради».
Шунингдек, томонлар қуйидаги масалалар йўналишлар бўйича келишувга эришган:
- Қатар АҚШнинг иккита етакчи мудофаа компаниясидан ҳарбий техникаларни харид қилади;
- Қатар Райтҳеон мудофаа компанияси томонидан ишлаб чиқилган дронларга қарши курашиш бўйича Raytheon Fixed Site – Low, Slow, Small Unmanned Aerial System Integrated Defeat System (FS-LIDS) тизимларининг биринчи халқаро буюртмачисига айланади;
- Қатар 2 миллиард долларга Американинг General Atomics компанияси томонидан ишлаб чиқарилган MS-9B учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратларини харид қилади.
Бундан ташқари, Qatar Airways авиакомпанияси Boeing концерни билан 160 та самолёт сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. АҚШ президенти Доналд Трампга кўра, ушбу битим 200 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Мавзуга оид

22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?

20:40 / 14.05.2025
Трамп маъмуриятида Украинага нисбатан муносабат ўзгарди

17:52 / 14.05.2025
Трамп яна Саудияда. У Нетаняҳудан юз ўгирдими?

17:17 / 14.05.2025