Ўзбекистон | 19:00
1028
4 дақиқада ўқилади

SAMMET Бухорода металл маҳсулотлари омборхонасини очди — қурилиш соҳаси учун янги қулайликлар

Бухоро вилоятида қурилиш ва саноат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар, пудрат ташкилотлари ҳамда кичик бизнес субъектлари учун муҳим лойиҳа амалга оширилди — SAMMET корхонасининг металл маҳсулотларини сақлаш ва тарқатишга ихтисослашган замонавий омборхонаси ишга туширилди.

Янги база маҳаллий бозорда қурилиш учун зарур бўлган металл арматура, труба, профил, металл сим ўрамлари ва бошқа турли металл маҳсулотларнинг доимий ва барқарор таъминотини таъминлашга хизмат қилади. Бу эса қурилиш жараёнида кечикишлар ва нарх ўзгаришлари хавфини камайтиради.

SAMMET корхонаси ижрочи директори Элмурод Муродов эндиликда ўрта ва кичик ишлаб чиқарувчилар билан ҳам ҳамкорлик бошланганини айтди:

 “SAMMET корхонаси 2019 йилдан 2024 йилгача Ўзбекистондаги металл маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи энг йирик заводлар билан ҳамкорликда фаолият юритиб келган. 2024 йилнинг охирги чорагидан бошлаб нафақат йирик ишлаб чиқарувчилар, балки ўрта ва кичик ишлаб чиқарувчи заводлар билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйдик. Энг асосийси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган металл маҳсулотлари импортини йўлга қўйдик. Масалан: Эрон, Хитой, Қозоғистон ва Россиядан чоксиз трубалар, двутаврлар, катта ўлчамдаги швеллерлар ва бошқа маҳсулотларни импорт қила бошладик. Ўзбекистонда бу маҳсулотларга талаб катталиги боис, уларнинг нархини стабил ушлаш, омборларимизда захирани кўпайтириш асосий мақсадларимиздан бири саналади.

Корхонамизнинг устувор томонларидан бири – республикадаги барча филиалларимизда ягона нархда савдо амалга оширилади. Узоқ йиллардан бери давлат, нодавлат ташкилотлар билан ишлаб келмоқда. Шу пайтгача мавсумий равишда уларни таъминлаб келамиз. Давлат ташкилотлари билан биржа орқали, нодавлат ташкилотлар билан эса тўғриан тўғри шартнома асосида металл маҳсулотлари билан таъминлаймиз. Бу уларга нима қулайлик беради? Йил давомида ўзларига керакли металл маҳсулотларни топишади. SAMMET корхонаси онлайн ва офлайн савдони йўлга қўйган, биргина қўнғироқ орқали харидларини етказиб бериш хизматлари бор. Бунда логистик тўловлар амалга оширилади, республиканинг исталган ҳудудидаги мижозга логистика имкониятларини ҳам тақдим этамиз”.

Ташкил этилган омбор:

  • Қурилиш компанияларига маҳсулотларни исталган вақтда тез ва осон олиш имконини беради;
  • Мавсумий талаб юқори бўлган даврларда нархнинг кескин кўтарилишига қарши захира вазифасини ўтайди;
  • Маҳаллий иқтисодиётни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратишга ҳисса қўшади.

SAMMET Buxoro шу пайтгача Бухородаги кўплаб корхоналарнинг металл махсулотлари таъминоти билан шуғулланиб келган. Айниқса қайта бунёд бўлаётган Бухоро шаҳри бино ва конструкцияларида ҳиссамиз катта. SAMMET нафақат йирик солиқ тўловчи ва металл таъминотчиси сифатида, балки иш берувчи ҳамда мижозларга ҳизмат кўрсатишда замонавий маркетинг ва менежмент йўналишида ҳам Бухоро шаҳримизда ўзининг ўрнига эга ташкилот ҳисобланади.

Келажакда кучли командамиз ёрдамида Бухоро ва қўшни вилоятлар: Навоий, Хоразм ва Қорақолпоғистон Республикасида бунёд этиладиган янги шаҳарларга ўз ҳиссамизни қўшамиз ва халқимизга керакли вақтда керакли миқдорда, албатта, манфаатли нархларда металл маҳсулотларини таъминлаб берамиз”, - дейди “SAMMET Buxoro” филиали раҳбари Владимир Цай.

Омборнинг очилиш маросими корхона мутасаддилари ва ҳамкор ташкилотлар, мижозлар иштирокида ўтказилди. Ҳамкорларнинг таъкидлашича, ушбу омборхона қурилиш жараёнининг барқарорлиги ва ишлаб чиқарувчилар ҳамда буюртмачилар ўртасидаги логистик боғланишларни соддалаштиришда муҳим аҳамиятга эга.

Мавзуга оид