Тошкентда ўқишга киритиб қўйиш учун 48 млн сўм сўраган шахс ушланди
У фуқарога Тошкентдаги нодавлат ОТМнинг тиббиёт йўналишига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Тошкент шаҳрида тиббиёт йўналиши бўйича 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Сергели тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда С.Э. исмли шахс фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, танишлари ёрдамида гўёки қўшни Қозоғистон олий таълим муассасасининг 2-босқичини тугатгани тўғрисида ҳужжат расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Шу орқали у фуқарога Тошкент шаҳридаги нодавлат олий таълим муассасаларидан бирига тиббиёт йўналишига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйишини айтиб, 48 миллион сўм талаб қилган. С.Э. ушбу пуллар ҳисобидан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда фуқарони тиббиёт институтига ўқишга киритиш эвазига 13 минг доллар олган шахс ушланган эди.
Мавзуга оид

20:22
Қўйлиқ бозорида бўғма илонларни ноқонуний сотаётганлар жазоланди

14:12 / 14.06.2025
Тошкентда икки йигит ногиронлиги бор танишининг пулини олиб қочди

11:54 / 14.06.2025
Тошкентда қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни 70 минг долларга сотаётганлар ушланди

16:29 / 13.06.2025