Тошкентда кўп қаватли уй томига ўзбошимчалик билан ресторан қурилгани аниқланди
Қурилиш вазирлиги масъуллари томонидан ресторанни бузиб ташлаш бўйича унинг эгасига кўрсатма берилди.

Фото: Видеодан кадр
Пойтахтнинг Яккасарой туманида фуқаро кўп қаватли уйнинг томига ресторан қуриб олгани аниқланди, деб хабар беради Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилган. Тадбир давомида Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисмида шаҳарсозлик қоидаларига зид равишда ресторан қурилгани аниқланган.
«Бундай ҳолатлар нафақат шаҳарсозлик меъёрлари ва қонунчиликка зид, балки кўп қаватли уйларнинг конструктив бардошлилик даражасига бевосита таҳдид солади», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, фуқаро ўзбошимчалик билан 13 қаватли уйнинг томига 14-қават қилиб ойнаванд ресторан қуриб олган. Ресторанни бузиб ташлаш бўйича унинг эгасига кўрсатма берилган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил сентябрда Самарқандда фуқаро кўп қаватли уйнинг пентхаус қисмида бассейн қуриб олгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид

23:43 / 05.05.2025
Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди

23:03 / 07.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди

10:06 / 30.03.2025
Ryanair раҳбарини ресторанда масхара қилишди

11:51 / 26.03.2025