Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда Equinox ва тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ рўй берди
Андижон вилоятида Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашиб, Damas’га урилди.

Фото: Андижон вилоят ЙҲХБ
Вилоят ЙҲХБ маълумот беришича, ҳолат 12 май куни соат 15:10 ларда Андижон шаҳар Й.Отабеков, Мустақиллик ҳамда Бобуршоҳ кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган.
Мустақиллик кўчасидан ҳаракатланиб келаётган Х.Г. бошқарувида бўлган Equinox’да, Й.Отабеков кўчасидан келаётган Wоlkswagen тез ёрдам автомашинаси билан тўқнашган.
Оқибатда рул бошқарувини йўқотиб, қатнов қисмининг четида турган Damas автомашинасига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Ушбу ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, автомашиналар техник шикастланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон шаҳар ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

21:49
Асака тумани «тўртлиги» давлат мукофотлари билан тақдирланди

21:41 / 28.07.2025
Андижонда 40 миллион долларлик инновацион клиника барпо этилиши мумкин

23:09 / 26.07.2025
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди

10:02 / 26.07.2025