Теҳронда Эрон президенти Ўзбекистон делегациясини қабул қилди
Абдулла Арипов Эрон президенти қабулида бўлди.

Фото: Бош вазир матбуот хизмати
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни 12 май куни Эрон президенти Масъуд Пизишкиён қабул қилди. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон томони мамлакат делегациясига кўрсатилаётган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, президент Шавкат Мирзиёевнинг йўллаган самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Учрашувда икки давлат раҳбарининг қатъий сиёсий иродаси туфайли ўзаро ҳамкорлик кенг қамровли муносабатлар даражасига кўтарилгани, олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижроси минтақа барқарорлиги учун ҳам муҳим экани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналиши бўлган савдо-иқтисодий ва инвестициявий, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, ҳудудлараро ҳамда маданий-гуманитар йўналишларда эришилган келишувлар ижросини таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Теҳронга ташриф доирасида Эрон инновациялар ва технологиялар уйига ҳам ташриф буюрилиб энергетика, тиббиёт ва фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, IT, қурилиш сингари соҳалардаги илғор маҳсулот ва ишланмалар билан танишилди.
Шу билан Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Эронга ташрифи якунланди.
Мавзуга оид

16:27 / 12.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон имтиёзли савдо битими бўйича товарлар рўйхатини келишиб олди

13:31 / 12.05.2025
Эрон ва АҚШ ядро дастури бўйича музокараларни қайта бошлади

21:05 / 11.05.2025
Теҳронда Ўзбекистон—Эрон бизнес форуми ўтказилди

22:02 / 09.05.2025