Россия Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига МДҲ давлатлари орасида энг кам мукофот пули тўлайди

Фото: Deutsche Welle
Россия ҳукумати Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тўловлар миқдорини белгилади. Бу собиқ СССРнинг деярли барча бошқа мамлакатларига қараганда паст. Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон фахрийларга энг кўп мукофот пули тўлайди.
80 минг рубль — бу Россия Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 9 майга қадар тўлаган сумма. Бу Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистондан 10-11 баравар кам, дея ҳисоблаб чиқди The Moscow Times (МТ) 8 май, пайшанба куни чоп этилган мақолада. Россия минтақалари ҳам Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 мингдан 2 миллион рублгача миқдорда бир марталик тўловлар белгилаган. Тўловлар вилоят бюджетлари ҳисобидан амалга оширилади. Нашр муаллифларига кўра, ҳудудлар барча фахрийлар учун 641,5 миллион рубль сарфлайди.
МТ маълумотларига кўра, Россияда 7000 га яқин Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилади, аммо Россия ҳукуматидан 80 000 рубль миқдоридаги бир марталик тўловларни Болтиқбўйи мамлакатлари ва Абхазия, Жанубий Осетия ва Днестрбўйи тан олинмаган «республикалар» уруш фахрийлари ҳам олади.
Саха Республикасидаги фахрийлар максимал миқдорни олади — ҳар бири 2 миллион рублдан, бу ерда фақат 9 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси қолган. Брянск, Калуга ва Самара вилоятлари фахрийларига бир миллиондан тўланади. Энг кам миқдор Олтой ўлкасида тўланади — киши бошига 5 минг рублдан. Омск вилоятида фахрийларга адёллар, Вологдада — адёл ва ёстиқлар совға қилинади. Москваликларга колбаса, балиқ консервалари ва ширинликлар ҳам берилади, деб хабар қилмоқда «Верстка» нашри.
Мавзуга оид

18:04 / 09.05.2025
Россиялик эшкак эшувчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

17:23 / 09.05.2025
Путин Тўқаевнинг отасини Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони билан тақдирлади

14:22 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?

14:07 / 09.05.2025