Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳудудларда қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди
Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди.

Фото: Видеодан кадр
ИИВ маълум қилишича, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда 1971 йилда ҳамда 1994 йилда туғилган шахслар Сирдарё туманидан ўтган йўл четида, дала майдонидаги яширилган жойдан 3 дона қора сумкага жойланган, гиёҳвандлик воситаларини олаётган вақтида ушланди. Тадбир давомида жами оғирлиги 77 кг 410 грамм гиёҳвандлик моддалари олинди.
Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда 1989 йилда туғилган ва 1990 йилда туғилган фуқаролар Учқўрғон туманида яширилган жойдан 5 кг гиёҳвандлик воситаларини олаётганда ушланди.
1998 йилда туғилган ва 1984 йилда туғилган фуқаролар Андижон вилоятининг Пахтаобод туманидаги дала майдонида яшириш йўли билан кўмиб қўйилган 5 кг синтетик гиёҳвандлик воситаларини олаётганда ушланди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, гумонланувчиларнинг яшаш манзили ҳам холислар билан кўздан кечирилди. Натижада умумий оғирлиги 364 грамм гиёҳвандлик воситалари, граммларга ажратилиб, сотиш учун ишлатиладиган пакетлар, ноутбуклар далилий ашё сифатида олинди.
Барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид

13:40 / 16.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина

11:57 / 15.07.2025
“Меҳнатларим ҳавога учяпти” — Тўрақўрғонда боғ яратган тадбиркорнинг ери олиб қўйиляпти

22:19 / 14.07.2025
Андижонда ҳоким ўринбосари, статистика бўлими бошлиғи ва собиқ мансабдорлар пора билан ушланди

14:34 / 14.07.2025