Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғазодаги ҳукумат: Исроил фаластинликлар изоляцияси учун лагерлар яратишни режалаштирмоқда
Ғазодаги ҳукумат Исроилни гуманитар ёрдам ниқоби остида изоляция лагерлари қуришга уринишда айбламоқда.

Фото: AP
Ғазо секторидаги ҳукумат Исроилни инсонпарварлик ёрдами тақсимотини назорат қилиш ниқоби остида фаластинликлар учун мажбурий изоляция лагерлари барпо этишга интилаётганликда айблаб, ҳаракатларини фашистларнинг концлагерларига ўхшатди.
«Биз оккупацион Исроилнинг халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини қўпол равишда бузган ҳолда амалга оширилган тизимли изоляция стратегияси доирасида гуманитар ёрдам тақсимотини назорат қилиш орқали фашистлар концлагерларига ўхшаш мажбурий изоляция лагерларини барпо этиш режаларини қатъиян рад этамиз», — дейилади Ғазо матбуот хизмати баёнотида.
Ғазо расмийлари Исроилнинг ҳаракатларини «қабул қилиб бўлмайдиган ва ғайриинсоний» деб атади ҳамда улар адолат ва инсон қадр-қимматининг асосий тамойилларига зид эканини таъкидлади.
Матнда, шунингдек, Фаластин халқи «бу жиноий режаларга барча мавжуд воситалар билан қаршилик кўрсатиши» қайд этилган. Расмийларга кўра, Исроил гуманитар ёрдамдан қамал, очарчилик ва қуллик қуроли сифатида фойдаланиш ниятида.
Баёнотда халқаро ҳамжамият, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва ҳуқуқий институтлар Исроилнинг Ғазо секторида келтириб чиқараётган тартибсизликларига чек қўйиш учун зудлик билан аралашишга чақирилади.
Араб ва ислом давлатларига Фаластин халқини ҳимоя қилиш учун тарихий ва инсонпарварлик масъулиятини ўз зиммасига олишга, геноцид, очарчилик ва изоляцияни тўхтатиш юзасидан алоҳида мурожаат қилинган.
Мавзуга оид

11:06
БМТ: Исроилнинг Ғазога инсонпарварлик ёрдамини блоклаши ҳаёт учун хавф туғдирмоқда

18:31 / 13.07.2025
Исроилнинг Ғазога зарбаси оқибатида сув учун навбатда турган болалар ҳалок бўлди

23:05 / 11.07.2025
Исроил армияси ҲАМАСнинг олти нафар қўмондони ўлдирилганини маълум қилди

12:46 / 10.07.2025