Иқтисодиёт | 13:10 / 07.05.2025
881
1 дақиқада ўқилади

Покистон Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида лойиҳани амалга ошириш имконини ўрганмоқда

Элчихона кўмагига GAK Healthcare International компанияси ижрочи директори Ясир Ниязи ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Фото: "Дунё" АА

Мулоқот давомида Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосида тиббиёт йўналишида таълим ва даволаш муассасасини ташкил этиш бўйича покистонлик тадбиркор томонидан илгари сурилган лойиҳа юзасидан фикр алмашилди.

Лойиҳани амалга ошириш имкониятлари, ҳуқуқий тартиб-таомиллар ва ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига эътибор қаратилди.

Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканлигини билдирди ва келгусида лойиҳа юзасидан мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.

Мавзуга оид