Ўзбекистон | 11:53
1712
1 дақиқада ўқилади

ИИВда ахборот технологиялари бўйича ўринбосар лавозими тугатилди, янги департамент тузилди

Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими тугатилди. Ўрнига ИИВ раҳбари ўринбосари — Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти бошлиғи лавозими киритилди. Унга полковник Зуфар Курбанов тайинланди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Президент қарори билан ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими тугатилди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Бунинг ўрнига ички ишлар вазирининг ўринбосари – Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти раҳбари лавозими киритилди. Унга полковник Зуфар Камилевич Қурбонов тайинланди.

Зуфар Қурбонов 1982 йилда туғилган. 2003 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини, 2005 йилда ушбу университет магистратурасини, 2022 йилда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабини тамомлаган.

У 2003–2023 йилларда Uztelecom акциядорлик компаниясида турли лавозимларда фаолият юритган. 2023 йил сентябрда ИИВ раҳбарининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид