Жаҳон | 07:55
1865
1 дақиқада ўқилади

БМТ дунё етакчиларини Ғазо аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлашга чақирди

Гуманитар ёрдам Фаластин эксклавига 9 ҳафтадан бери етиб бормаяпти, чунки Исроил юкларни етказиб беришга тўлиқ блокада жорий этган.

Фото: Anadolu Agency / Hassan Jedi

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунё етакчиларини гуманитар инқироз кучайиб бораётган Ғазо секторидаги тинч аҳолига озиқ-овқат етказиб беришни таъминлашга чақирди.

Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси баёнотида айтилган.

«Бизда блокада олиб ташланган заҳоти тарқатиш учун тайёр бўлган катта миқдордаги захирамиз бор. Биз дунё етакчиларини бунинг амалга ошиши учун ўз таъсиридан фойдаланишга чақирамиз. Ҳозир бунинг вақти», — дейилади баёнотда.

Бошқарма Исроилнинг тинч аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш учун жанговар зоналарга йўналтириш режасини «асосий гуманитар тамойилларга зид» деб атади.

БМТ маълумотларига кўра, тўққиз ҳафтадан бери Ғазога ёрдам етиб бормаган, чунки Исроил юкларни етказиб беришни тўлиқ блокадага олган. Шу билан бирга, инсонпарварлик ёрдамини тасдиқлаш ҳақидаги аксарият сўровлар рад этиляпти.

Мавзуга оид