Штутгартда автомашина одамларни босиб кетди, бир киши ҳалок бўлди
Штутгартда автомобиль бир гуруҳ одамларни босиб кетди, жароҳатланганлар бор, бир киши ҳалок бўлди.

Фото: Marco Krefting/dpa/picture alliance
Штутгарт (Баден-Вюртемберг) марказида, Olgaeck трамвай бекати яқинидаги пиёдалар ўтиш жойида машина бир гуруҳ одамларни босиб кетди. Бу ҳақда 2 май, жума куни полиция вакилига таяниб, AFP агентлиги хабар берди.
Ўт ўчириш бригадасига таянган dpa ахборот агентлиги маълумотларига кўра, камида саккиз киши жароҳат олган, уч нафарининг аҳволи оғир. Бир киши учун воқеа жойида реанимация тадбирлари амалга оширилди. Кечқурун 46 ёшли аёл оғир тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, тўқнашув маҳаллий вақт билан 17:50 (Тошкент вақти билан 20:50) да содир бўлган. Уни Германия фуқароси, қора рангли G-классдаги "Мерcедес" автомобилининг 42 ёшли ҳайдовчиси содир этган ва у қўлга олинган.
Полиция буни «фожиали йўл-транспорт ҳодисаси» деб тахмин қилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ижтимоий тармоқларда: «Ҳозирча ҳужум ёки атайин уюштирилган акт белгилари йўқ» деб ёзди.
Вазият юзасидан тергов давом этмоқда. Бекат яқинида ҳаракат тўхтатилди.
Мавзуга оид

08:06 / 14.04.2025
Бектемирда юк автомашинаси пиёдани уриб юборди

07:35 / 18.12.2024
2,8 минг дона ўқ олиб кирмоқчи бўлган автомашина тўхтатиб қолинди

07:49 / 24.04.2024
Автомашина олди-сотдиси учун ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди

07:44 / 27.03.2024