Кувайт Тошкентда етим болалар учун мактаб қурмоқчи
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Ал-Кувайт шаҳрида "Шайх Абдулла ан-Нурий" хайрия ташкилоти менежери Абдуллатиф аз Зафирий билан учрашди.

Фото: Дунё
ТИВ маълумотига кўра, томонлар 2025 йил 6 майга қадар Қорақалпоғистонга ташриф буюришни режалаштираётган "Ал-Амал" халқаро жарроҳлик гуруҳининг (HOPE) инсонпарварлик миссиясини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, Ўзбекистондаги истиқболли лойиҳалар, жумладан, Тошкент шаҳрида етим болалар учун мактаб ёки қариялар шифохонаси қуриш, зарур ижтимоий инфратузилмага эга "кичик қишлоқ" намунасини яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Абдуллатиф аз Зафирий икки давлат ўртасида ижтимоий лойиҳалар соҳасида фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.
Мавзуга оид

12:12 / 03.05.2025
Ўзбекистон бўйлаб 58 та янги инклюзив мактаб қурилади

13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади

12:53 / 14.04.2025
Беш кунлик дарс тизими ҳақида педагоглар қандай фикрда?

16:53 / 01.04.2025