Жамият | 16:09 / 03.05.2025
5936
1 дақиқада ўқилади

2025 йилги Ҳаж мавсуми қачондан бошланиши маълум қилинди

Зиёратчилар 13 майдан 28 майга қадар Саудия Арабистонига жўнатилади.

Ўзбекистонда 2025 йилги Ҳаж мавсуми 13 май кунидан бошланади. 28 майга қадар ҳар куни Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.

Қайд қилинишича, зиёратчилар Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига учади. Авиапарвозлар Uzbekistan Airways билан бирга FlyNas ва FlyAdeal авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.

Таъкидланишича, Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда: Зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилди; Эмлаш ишлари олиб борилди; Гуруҳ раҳбарлари ва шифокорлар бириктирилди; Сафар олдидан амалий машғулотлар ташкил этилди; Ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Шунингдек, ҳар бир зиёратчига «Ҳаж – буюк ибодатдир» қўлланмаси, сумка, нимча, термос, соябон, сим-карта ва қувватлагич тақдим этилган.

Мавзуга оид